Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Доку: «Гол уришни бошласам, Винисиус каби энг яхшилар қаторида бўламан»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» аъзоси Жереми Доку ўзини дунёнинг энг яхши вингерлари, хусусан, «Реал» юлдузи Винисиус Жуниор билан бир қаторга қўйиш мумкинми, деган саволга жавоб берди.

«Агар гол уришни бошласам, уларнинг қаторида бўлишимга ишонаман. Вингер гол уриши шарт. Агар сермаҳсулликни оширсам, муваффақиятга эришишимга 100 фоиз ишончим комил.

Голли узатмалар ва хавфли вазиятлар яратиш борасида кўрсаткичларим ёмон эмас, лекин кўпроқ гол уришим керак. Мен гол уриш осон бўлган ҳудудларда — дарвозага яқин масофаларда ва шунга ўхшаш зоналарда кўпроқ пайдо бўлишим лозим. Ҳатто мавсум давомида яқин масофадан урилган бешта гол ҳам мен учун олдинга ташланган катта қадам бўлади», — деди Жереми Доку.

Маълумот учун, бельгиялик футболчи жорий мавсумда АПЛ доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:44, 24.04.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик