Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Кэррик: «Келажагим борасидаги вазият вақти келганда ойдинлашади»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоадаги келажаги борасидаги саволларга яна бир бор жавоб берди.

«Мен бу ерда бўлиш менга ёқишини, бажараётган ролимни яхши кўришимни кўп марта айтганман. Бизда яхши натижалар бўлди ва ҳозирда спорт формамиз ҳам ёмон эмас. Биз ҳали ҳам ўсишда давом этишни истаймиз, эришишни хоҳлаган юқори даражаларимиз бор, бу ҳақиқат.

Кўрамиз. Мен ҳар ҳафта бир хил гапни такрорлаяпман. Бу борада фақат маълум бир нарсаларнигина айта оламан, лекин аввал айтганларимни яна такрорлайман: менга бу ерда бўлиш жуда ёқади. Ҳозирги эгаллаб турган лавозимимда бўлиш — ҳақиқий шараф ва мен зиммамиздаги масъулиятдан куч оламан.

Тўғрисини айтсам, қачон аниқлик киритилишини билмайман. Бу мен қуваётган муддатлар билан боғлиқ масала эмас. Ўйлайманки, ҳаммаси ўз вақти келганда ойдинлашади. Ҳозир жамоа ва клубга натижаларга эришишда ёрдам бериш учун шу ердаман. Айни дамда ишларимиз жойида кетмоқда. Биз босим ўтказишда ва яхшироқ бўлишда давом эта оламиз, шу боис ҳозир бор эътиборим шунга қаратилган», — дея 44 ёшли инглиз мутахассисининг сўзларини келтирмоқда PA.

Эслатиб ўтамиз, Кэррик «МЮ»ни 2026 йилнинг январидан бери бошқариб келмоқда, унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Киритилди: 16:50, 24.04.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик