Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

AS: Моуриньо «Бенфика»дан «Реал» учун кетиши мумкин, шартномада махсус банд бор

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо яна «Реал» бош мураббийлигига қайтишга тайёр. Бу ҳақда жума куни AS нашри саҳифаларида эълон қилинган мақолада айтиб ўтилди.

«Моуриньонинг ўзи «Реал»га қайтиш ғоясига ижобий қарайди. Ҳозирда у бор эътиборини «Бенфика»га қаратган, бироқ Мадриддан бўладиган қўнғироқ ҳамма нарсани ўзгартириб юбориши мумкин», — дейилади материалда.

Манбанинг қайд этишича, Моуриньонинг «Бенфика» билан шартномасида махсус банд бор: унга кўра, мураббий мавсумнинг сўнгги ўйинидан кейинги 10 кун ичида клубни текинга тарк этиши мумкин. Агар «Реал» бироз кечроқ мурожаат қилса ҳам, бу катта муаммо туғдирмайди, чунки товон пули рамзий миқдорда белгиланган.

Жозе Моуриньо 2010–2013 йилларда «Реал»ни бошқарган. 2011/2012 йилги мавсумда «қаймоқранглилар» Ла Лигада 121 та гол уришган эди. Ушбу рекорд ҳозиргача янгиланмай келмоқда.

Киритилди: 18:44, 24.04.2026.
Ўқилди: 1169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик