Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Теннисда навбатдаги легионер — украиналик 17 ёшли теннисчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Баҳо:
+ | -

Украиналик иқтидорли теннисчи эндиликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

“У ўз авлодининг энг кучли вакилларидан бири ҳисобланади ва ўсмирлар ўртасида юқори натижалар қайд этиб келмоқда. Айни пайтда теннисчи ITF ўсмирлар жаҳон рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди”, дейилади хабарда. Ҳозирги кунда Никита Белозерцев Халқаро теннис федерацияси (ITF) турнирларида иштирок этмоқда, шунингдек, ATP сериясидаги мусобақаларда ҳам Ўзбекистон номидан қатнашмоқда.

17 ёшли Никита Белозерцев ўз спорт фуқаролигини расман ўзгартирди. Спортчининг ушбу қарорига ўтган йили юз берган можаролар сабаб бўлгани айтилмоқда. Белозерцев украин тилида интервью беришни рад этгани учун ўз ватандошлари томонидан кескин танқид қилинган эди.

Хусусан, 2025 йилги “Уимблдон” турнири вақтида унинг мураббийи Стефан Пантов матбуот билан ишлаш бўйича қатъий тартиб жорий қилган – интервьюлар фақат инглиз ёки рус тилларида берилиши шарт қилиб қўйилган. Натижада украиналик журналистлар Белозерцев билан мулоқот қилишдан бутунлай бош тортган.

Шундан сўнг, спортчи фаолиятини давом эттириш борасида бир нечта вариантни кўриб чиққан. Жумладан, у Болгария теннис федерацияси билан жиддий музокаралар олиб борган, бироқ молиявий шартлар юзасидан келишувга эришилмаган. Теннисчининг вакиллари Қозоғистон билан ҳам ушбу масалани муҳокама қилган, аммо якунда танлов Ўзбекистон фойдасига амалга оширилган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Камилла Раҳимова мамлакат спорт фуқаролигини қабул қилиш жараёни қандай кечгани ҳақида айтиб ўтган эди. Спортчи эътибор ва қўллаб-қувватлаш ортгани, мамлакатнинг биринчи ракеткаси мақоми кўпроқ диққатни тортаётганини таъкидлаб, бу рад этиб бўлмайдиган фойдали таклиф бўлганини маълум қилган эди.

“Ўзбекистон мен учун бегона давлат эмас. Онам у ердан, у тахминан 25 йилча Ўзбекистонда яшаган, бувим ва бобом ҳам Ўзбекистонда. Болалигимда у ерга тез-тез борардим, кўп вақтимни ўша ерда ўтказганман. Шу сабабли ҳам рози бўлдим”, деган эди Раҳимова.

Маълумот учун, айни вақтда Белозерцев ATP рейтингида 776-ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 36 очко мавжуд.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:42, 24.04.2026.
Ўқилди: 189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик