Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

«Насаф»нинг кейинги ўйинлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича XII Ўзбекистон миллий чемпионатининг 17 тури орқада қолди. Сентябрь ойидаги миллий терма жамоамиз ўйинлари туфайли жамоалар кичик танаффусга чиқишди. Фурсатдан фойдаланиб жамоалар ўтган турларни сарҳисоб қилишиб, олдинда турган ўйинларга тайёргарлик кўришади.

Ортда қолган 17 турнинг 13 тасида ғалаба қозонилди, 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этилди. Жамоа ўйинчилари рақиблар дарвозасига жами 43 марта гол киритишди, ўтказиб юборилган тўплар сони 18та. Энг муҳими қаршиликлар кетма-кет 9 марта ғалаба қозониб, ўз тарихида янги рекорд ўрнатди! Бу ҳақда кейинроқ батафсил ёзамиз.

“Насаф” жамоаси ҳам кеча 26 август куни бўлиб ўтган “Сўғдиёна” жамоасига қарши учрашувдан сўнг икки кунлик таътилга чиқишди. Қисқа танаффусдан сўнг жамоа ўз олдида турган 18-турга, яъни Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши учрашувга тайёргарликни бошлайди.

Жамоамиз олдида сентябрь ойида ҳам жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Жамоа келаси ойда ўз майдонида битта ўйин ўтказса, қолган учрашувларни барчасини сафарда ўтказади. Сентябрда Ўзбекистон Кубоги финали ҳам бўлади. “Насаф” ўз тарихида тўртинчи марта ана финалда иштирок этади. Кетма-кет эса учинчи марта.

Қуйида ана шу ўйинларни санасини билан таништириб ўтамиз.
Олий лига 18-тур, 13 сентябрь. “Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
Олий лига 19-тур, 20 сентябрь. “Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент)
Ўзбекистон Кубоги-2013, Финал. 25 сентябрь. “Бунёдкор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
Олий лига 20-тур, 29 сентябрь. “Металлург” (Бекобод) – “Насаф” (Қарши)

Кўриниб турибдики, “Насаф” жамоасига сентябрь ойида ҳам осон бўлмайди. Олдинда турган ҳеч бир ўйин оддий ўйин эмас. Энг асосийси жамоа бу йилги мавсумда қайси совринга эгалик қилишини айнан мана шу ўйинлар натижалари аниқлик киритиб берса ҳам ажаб эмас.

Биз мухлислар севимли жамоамизга ушбу ўйинларда ҳам каттадан-катта зафарлар тилаб қоламиз. Биз севимли жамоамизни ҳар қачонгидан кўра, кўпроқ қўллаб-қуватлаверамиз. Олға “Насаф”!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 19:23, 27.08.2013.
Ўқилди: 5985 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.