Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Италия терма жамоаси бош мураббийлигига яна бир машҳур номзод пайдо бўлди

Баҳо:
+1 | -

Клаудио Раньери «Рома» билан хайрлашганидан сўнг тез орада янги ишга киришиши мумкин. 74 ёшли мутахассиснинг Рим клубини тарк этгани жума куни расман маълум бўлган эди.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, Раньери Италия терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлар рўйхатига қўшилди. «Скуадра Адзурра» устози курсиси шу ой бошида Дженнаро Гаттузо истеъфога чиққанидан бери бўш қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, италияликлар Жаҳон чемпионатига саралашнинг ўтиш ўйини финалида Босния ва Герцеговинага пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлишган эди.

Клаудио Раньери ўтган йилнинг ёзидан бери «Рома»да бошқарув кенгаши маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди. Бунгача у «бўрилар»га мураббийлик қилган ва шундан сўнг мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Киритилди: 07:15, 25.04.2026.
Ўқилди: 897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик