Беньямин Шешко Бруну Фернандешни АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси совринининг бўлажак соҳиби сифатида кўрмоқда.
«Мен Брунудан кўплаб кўрсатмалар оламан. Ҳар бир машғулотда, ундан кейин, баъзан эса олдин ҳам. У нима деса — шунчаки бажар, иккиланиб ўтирма. Унинг ёнида бўлиш имкониятидан миннатдорман.
У ажойиб инсон ва менинг жамоадошим. Албатта, мен доим шеригимни қўллаб-қувватлайман. Ҳа, у ғалаба қозониши керак», — деди «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси.













