Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

“Динамо” U-19 жамоасининг 18 ёшли футболчиси Сардор Муродов вафот этди

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг “Динамо” клуби оғир жудоликка учради. Жамоанинг U-19 таркиби аъзоси, 18 ёшли Сардор Муродов вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Динамо” профессионал футбол клуби ёш футболчининг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

“Сардор Муродов жамоанинг умидли ярим ҳимоячиларидан бири эди. У 2025 йилги мавсум давомида U-19 чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, жамоа муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшган. Футболчи ўзининг сўнгги учрашувини 21 апрель куни “Пахтакор”га қарши (2:2) ўтказган ва унда асосий таркибда ҳаракат қилган эди”, дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Маълумот ўрнида, Сардор Муродов профессионал футболдаги қадамларини 2023 йилда “Юниред” жамоасида бошлаган ва ўша мавсумда 4 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлган эди. 2024 йилдан эътиборан у “Динамо” сафига қўшилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:00, 25.04.2026.
Ўқилди: 860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик