Кириш Регистрация

«Машъал»нинг 3 нафар футболчиси Ўзбекистон (U16)нинг Туркиядаги йиғинига жалб қилинди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Бу йиғинда терма жамоа устози Темур Олимхўжаев жами 22 нафар футболчини таклиф этган.

Эътиборлиси, шулар орасида уч нафар футболчи “Машъал” вакиллари ҳисобланишади. Булар – Алижонов Илҳом, Шарипов Раҳим ҳамда Муртазоев Абубакир. Августнинг бошларида “Пахтакор-79” хотира турнирида қатнашган “Машъал-98” иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа сафида мана шу футболчилар ҳам ҳаракат қилишди ва натижада терма жамоа бош мураббийида илиқ таассурот қолдиришди. Туркиядаги машғулотлар 31 августга қадар давом этади.

Ушбу ёшдаги ўсмирларимиз шу йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади. Бунда Темур Олимхўжаев шогирдлари Фаластин, Яман ва Мальдив ороллари ўсмирларига қарши тўп суришади. Бизга маълум бўлишича, саралаш учрашувларида “Машъал”дан яна бир футболчининг иштирок этиши кутилмоқда. Бу – иқтидорли ҳужумчи Адҳам Абдуллаев.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 22:40, 27.08.2013.
Ўқилди: 3701 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.