Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Chess.com Open 2026: Нодирбек Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида муваффақиятли иштирок этмоқда. Мазкур мусобақа киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажаради. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил этади.

NAVI жамоаси сафида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов беларуслик Денис Лазавикка қарши баҳсда имкониятни бой бергани сабаб, курашни мағлублар йўлаги орқали давом эттирди. У иккинчи раундда россиялик Ян Непомняший устидан 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи босқичга йўл олди. Кейинги босқичда Абдусатторов ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоровни мусобақадан чиқариб юборган франциялик Максим Вашье-Лаграв билан тўқнаш келди ва 1,5:0,5 ҳисобида устунликка эришди.

Нодирбек чорак финалда ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши дона суради. Ушбу беллашув 25 апрель куни Тошкент вақти билан 20:15 да старт олади. Ғалаба қозонган шахматчи ярим финалда Денис Лазавик ёки эронлик Сина Муваҳид билан тўқнаш келади. Мағлуб йўлига финалида Ян-Кшиштоф Дуда кутиб турибди.

Мағлублар йўлаги орқали гранд финалга йўл олган гроссмейстер дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен билан турнир ғолиблиги учун баҳс юритиши мумкин.

Шахматчилар “10+0” (рапид) форматида баҳслашмоқда. Регламентга кўра, иккита рақибдан мағлубиятга учраган иштирокчи чемпионлик учун курашни тарк этади. 23 апрель куни 2026 йилги FIDE Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров ўз иштирокини якунлаган эди. Дастлаб россиялик Данил Дубовга ютқазган Синдоров, иккинчи имкониятда Максим Вашье-Лаграв билан куч синашди. Дастлабки икки партияда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, армагеддон (шахматдаги пенальтилар серияси) баҳсида Синдоров мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.

Маълумот учун, 2025 йилги Esports World Cup турнирида NAVI жамоаси билан қатнашган Нодирбек Абдусатторов 5-ўринни эгаллаб, 85 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритган эди. Иштирокини гуруҳ босқичида якунлаган Team Vitality вакили Жавоҳир Синдоров эса 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:42, 25.04.2026.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик