Кириш Регистрация

«Челси» Палмер учун рекорд даражадаги нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

Англияда «Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тинмаяпти.

Агар «кўклар» мавсум якунига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма ололмасалар, инглиз юлдузи фаолиятини бошқа клубда давом эттириш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин. Transfer News Live нашрининг Football Insider’га таяниб хабар беришича, «Челси» Палмерни сотиш эҳтимолини истисно қилмаяпти, бироқ бунинг учун жуда катта сумма — тахминан 130 миллион фунт стерлинг (150 миллион евро) талаб қилади. Манбанинг таъкидлашича, бундай талабни фақат иккита клуб — Мадриднинг «Реал»и ва «ПСЖ» қабул қилиши мумкин.

2023 йилда «Челси» Коул Палмерни «Манчестер Сити»дан 47 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи Лондон жамоаси сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:44, 25.04.2026.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик