Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Максим Шацких Украина миллий жамоасига янги мураббий танлаш мураккаблиги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» ва «Андижон» клубларининг собиқ мураббийи Максим Шацких Украина миллий терма жамоаси учун янги бош мураббий излаш масаласи бўйича ўз фикрини билдирди.

— Йўқ. Мен бу саволга жавоб беришга тайёр эмасман. Ҳатто хаёлимда ҳам «мана шу мураббийни тайинлаш керак» деб бармоқ билан кўрсатадиган ном йўқ.

Мен деярли ҳаммасини ўқийман, ҳозир терма жамоага қанчадан-қанча мутахассислар номзоди кўтарилаётганини кўриб турибман. Аммо бу ерда жуда кўп омилларни ҳисобга олиш керак: менталитет, ички футбол “ошхонаси”, мамлакатдаги уруш — буларнинг бирортасини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди. Умид қиламанки, Украина футбол ассоциациясида юқори даражадаги мутахассислар бор ва улар барча жиҳатларни ҳисобга олиб, тўғри қарор қабул қилишади, — деди Шацких.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрель, чоршанба куни Сергей Ребров миллий жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этгани маълум бўлган эди. Терма жамоани бошқариш учун асосий номзодлар сифатида Мирон Маркевич, Олег Лужний ҳамда италиялик мутахассис Андреа Мальдера кўрилмоқда.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 15:52, 25.04.2026.
Ўқилди: 1629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик