Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Левандовски Ла Лигада тарихий кўрсаткични қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания чемпионатида гол+пас тизимида ўз очколари сонини 100 тага етказиб олди.

Ла Лиганинг 32-тури доирасида кечган «Хетафе»га қарши баҳсда (2:0) польшалик форвард Маркус Рэшфордга голли узатма етказиб берди. Бу Роберт учун Испания биринчилигидаги 100-самарали ҳаракат бўлди (81 та гол ва 19 та ассист).

Шу тариқа, Левандовски XXI асрда ушбу маррани забт этган энг ёши катта футболчига айланди. У мазкур натижани 37 ёшу 247 кунлигида қайд этди.

Маълумот учун, Роберт Левандовски 2022 йилнинг ёзида Мюнхеннинг «Бавария» клубидан «Барселона» сафига келиб қўшилган эди.

Киритилди: 21:42, 25.04.2026.
Ўқилди: 1333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик