Италия А Сериясининг 34-тури доирасида Римнинг «Рома» клуби «Болонья» меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Учрашув тақдири биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал қилинди. 7-дақиқада Дониэлл Мален ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Нейл Эль-Айнауи меҳмонларнинг иккинчи голини урди — 2:0. Эътиборли жиҳати, ҳар икки футболчи ҳам гол уришдан ташқари, бир-бирларига голли узатма ҳам етказиб беришди.
Ушбу муваффақиятдан сўнг «Рома» ўз очколарини 61 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. «Болонья» эса 48 очко билан 8-поғонада бормоқда.
«БОЛОНЬЯ» — «РОМА» — 0:2
Голлар: Дониэлл Мален 7 (0:1), Нейл Эль-Айнауи 45 (0:2).
«Болонья»: Равалья, Лукуми, Хеггем, Хелланн (Витик, 77), Фройлер, Фергюсон, Миранда (Зортеа, 46), Жоао Мариу (Де Сильвестри, 66), Орсолини (Камбьяги, 77), Роу, Кастро (Одгор, 46).
«Рома»: Свилар, Н`Дика, Эрмосо (Гиларди, 61), Манчини, Кристанте, Эль-Айнауи, Уэсли Винисиус, Зеки Челик (Ренч, 46), Соуле (Ваз, 61), Пизилли (Циолковски, 90), Мален (Дибала, 77).
Огоҳлантиришлар: Эрмосо (46), Ренч (66), Эль-Айнауи (69).













