Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоадоши Эберечи Эзенинг шанба куни Премьер-лига доирасида «Ньюкасл»га қарши ўйинда урган голини юқори баҳолади.
27 ёшли англиялик футболчи «қарғалар» билан баҳснинг 9-дақиқасида учрашувдаги ягона голни киритишга муваффақ бўлди.
«Менимча, унинг «Байер»га урган голи бундан ҳам чиройлироқ эди, лекин бу ҳам ажойиб чиқди. Уни айнан шунинг учун сотиб олишган. Бир неча ҳафта олдин унинг зарбаси даҳшатли эканини айтгандим. Ажойиб ўйинчи, яхши инсон — у мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсларида бизга жуда катта ёрдам беради», — дея Райснинг сўзларини келтиради Arsenal News Channel.
Эслатиб ўтамиз, Эберечи Эзе учрашувнинг 53-дақиқасида жароҳат туфайли Габриэл Мартинеллига алмаштирилди.













