Кириш Регистрация

«Реал» собиқ футболчиси: «Моуриньодан кўра яхшироқ вариантлар бор»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Гути клуб Жозе Моуриньони ортга қайтармаслиги керак деб ҳисоблайди. Ҳозирда «Бенфика»да фаолият юритаётган португалиялик мутахассис «қаймоқранглилар» бошқаруви учун номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

«Моуриньо — буюк мураббий, бироқ, менимча, унинг энг гуллаган даври ортда қолди. Ундан кўра афзалроқ кўринадиган бошқа мураббийлар бор», — дея Гутининг сўзларини келтиради The Touchline.

Жозе Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»да ишлаган. «The Special One»нинг «Бенфика» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Қироллик клуби» мавсум якунланганидан сўнг амалдаги бош мураббий Альваро Арбелоа билан хайрлашади.

Киритилди: 11:55, 26.04.2026.
Ўқилди: 1848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик