Кириш Регистрация

Гризманн: «Атлетико»дан кетиш олдидан мухлисларга махсус совға тайёрламоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лига доирасида «Атлетик Бильбао» устидан қозонилган ғалабадан (3:2) сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. Франциялик футболчи майдонда 63 дақиқа ҳаракат қилган бўлса-да, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга улгурди.

Якуний ҳуштакдан сўнг 35 ёшли форвард учрашувнинг энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олди.

«Мен «Атлетико»даги сўнгги ўйинларимдан ҳақиқий завқ олмоқдаман. Умид қиламанки, кетишимдан олдин мухлисларга қандайдир махсус совға тақдим эта оламан», — дея Гризманннинг сўзларини келтиради Atletico Universe.

Эслатиб ўтамиз, «матрасчилар» фахрийси аллақачон «Орландо Сити» клуби билан шартнома имзолаган — трансфер шу ёзда амалга ошади.

Чоршанба куни «Атлетико» ўз майдонида Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «Арсенал»ни қабул қилади.

Киритилди: 13:07, 26.04.2026.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик