Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Барселона» Влаховичга бўлган қизиқишни тиклади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Fichajes нашри маълумотларига кўра, сербиялик футболчининг трансферига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби аввал ҳам ҳужумчини сотиб олишга уринган эди ва эндиликда унга бўлган қизиқишини қайта тиклади.

«Кўк-анорранглилар», агар Влахович «Ювентус» билан шартномасини узайтирмаса, уни ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Душан Влахович 2022 йилда 85 миллион евро эвазига «Фиорентина»дан «Ювентус»га ўтган эди. Унинг амалдаги келишуви 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда Душан Влахович «Ювентус» сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:37, 26.04.2026.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4098]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4063]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3453]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3429]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3173]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2404]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2168]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2142]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2002]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1969]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик