Кириш Регистрация

«Бавария» Дэвисни сотиши мумкин бўлган шартни маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвисни сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти ва ОАВдаги хабарларга қарамай, уни трансферга қўймаган. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Керри Хау хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Мюнхен клуби канадалик футболчининг трансфери бўйича музокараларга фақат фавқулодда таклиф олсагина очиқ бўлиши мумкин. Дэвиснинг ўзи ҳам «Бавария»ни тарк этишга интилмаяпти. Таъкидланишича, 25 ёшли ҳимоячи мавсумига қарийб 20 миллион евро маош билан жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади.

Аввалроқ журналист Кристиан Фальк Дэвисга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эди.

Жорий мавсумда Дэвис барча турнирларда 20 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:48, 26.04.2026.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик