Кириш Регистрация

«Машъал» Игорь Суров билан тузилган меҳнат шартномаси ўзаро келишувга кўра бекор қилди

Баҳо:
+ | -

«Машъал» профессионал футбол клуби маъмурияти жамоа бош мураббийи Игорь Суров билан ўртадаги меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини расман эълон қилди.

"Афсуски, сўнгги вақтларда Игорь Суровнинг соғлиғида юзага келган жиддий муаммолар унинг ўз хизмат вазифасини тўлиқ давом эттиришига монелик қилди. Юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда, клуб раҳбарияти ва мураббий ўзаро келишувга асосан амалдаги шартномани тўхтатишга қарор қилдилар.

Игорь Суров жамоа жиловини қўлга олган илк кунларидaноқ ўзининг юқори профессионаллиги, бой тажрибаси ва футболга бўлган чексиз фидойилиги билан ажралиб турди. Унинг қўл остида «Машъал» жамоаси майдонда мазмунли ўйин намойиш этишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга интилди. Мураббийнинг клуб инфратузилмасини ривожлантириш ва футболчиларнинг маҳоратини ошириш борасидаги меҳнатларини юксак қадрлаймиз.

«Машъал» профессионал футбол клуби раҳбарияти, жамоа аъзолари ва кўп сонли ишқибозлари номидан Игорь Суровга Муборак футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Биз Игорь Суровга аввало мустаҳкам соғлиқ, тезроқ оиласи ва футбол оламига соғ-саломат қайтишини тилаб қоламиз. Сизнинг кейинги фаолиятингизда доимо омад ва зафарлар ёр бўлишига тилакдошмиз", — дейилади «Машъал» клуби тарқатган хабарда.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 17:44, 26.04.2026.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик