«Челси» сўнгги 4 мавсум ичида илк бор Англия Кубоги финалига йўл олди.
Мусобақанинг ярим финалида лондонликлар «Лидс»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Учрашувнинг 23-дақиқасида Энцо Фернандес томонидан киритилган гол «кўклар»га ғалаба келтирди.
«Челси» охирги марта 2021/22 йилги мавсумда Англия Кубоги финалида ўйнаган эди — ўшанда «кўклар» пенальтилар сериясида «Ливерпуль»га имкониятни бой беришган (0:0, пен. – 5:6). Умуман олганда, Лондон клуби ўз тарихида 17-бор ушбу турнир финалига қадар етиб келди.
Ҳал қилувчи баҳсда «Челси» «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.













