ОАВда тарқалган хабарларга кўра, нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс яқин орада «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин.
Футболчи Англия чемпиони сафига ўтган ёзда «Милан» клубидан келиб қўшилган эди. Бироқ қишки трансфер ойнасидан сўнг Рейндерс АПЛ ўйинларида асосий таркибда кўриниш бермай қўйди. Мураббийлар штабининг қарорига кўра, у сўнгги вақтларда асосан захирадан ўйинга қўшилмоқда.
Тижани Рейндерс «Манчестер Сити» либосида жами 45 та учрашувда майдонга тушишга улгурди. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 7 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг «шаҳарликлар» билан имзолаган амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













