«Хоразм» – «Нефтчи» учрашувида (0:2) фарғоналиклар ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев жароҳат олиб, майдонни муддатидан аввал тарк этган эди.
Клуб матбуот котибининг хабар беришича, ўйиндан сўнг футболчи жамоа шифокорлари томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган. Текширувлар натижасига кўра, футболчининг оёқ тўпиқ қисмидаги жароҳати жиддий эмаслиги аниқланди.
Ҳозирда Иброҳимхалил тикланиш жараёнини бошлаган ва клуб тиббий штаби назорати остида муолажаларни давом эттирмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, футболчи 7–10 кун ичида умумий машғулотларга қайтиши ва «Нефтчи»нинг навбатдаги учрашувларида жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда.













