Кириш Регистрация

Румменигге «ПСЖ» ҳақида: «Ҳамма нарсани ҳам сотиб олиб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге Чемпионлар лигаси 1/2 финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши ўйинлардан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.

— «Бавария» Германия Кубоги финалига чиқиб, требл сари навбатдаги қадамни ташлади. ЕЧЛ ярим финалида «Пари Сен-Жермен»га қарши баҳслардан нима кутяпсиз?

— «ПСЖ»га қарши икки ўйин биздан бор кучимизни беришни талаб қилади. Ҳамма аъло спорт формасида бўлиши керак. Жамоа турнирнинг умумий босқичида Парижда кўрсатган ўйинини (2:1 ҳисобидаги ғалаба) такрорлаши лозим. Биринчи бўлимда фантастик ўйнагандик. Иккинчи бўлимда эса, Луис Диаснинг қизил карточкасидан сўнг, Зепп Хербергернинг «Биримиз ҳаммамиз учун, ҳаммамиз биримиз учун» деган мақолига амал қилиб ҳимояландик. Ўша ўйин ярим финаллар учун эталон бўла олади.

— «Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги баҳсни амалдаги финал деса бўладими?

— Албатта, бу ажойиб финал бўлиши мумкин эди, аммо ҳозирча бу ярим финал. «Арсенал» узоқ вақт мақталди, лекин мавсум охирига келиб улар АПЛда темпни пасайтириб, чемпионликни «Манчестер Сити»га бой берадигандек кўринмоқда. Шунга қарамай, ярим финалнинг нариги икки жамоасини паст баҳоламаган бўлардим.

— «ПСЖ»ни нима бунчалик хавфли қилади?

— Луис Энрике келганидан бери уларда жуда оқилона йиғилган юқори даражадаги жамоа шаклланди. Париж муҳим бир нарсани исботлади: ҳамма нарсани сотиб олиб бўлмайди, жамоани сабр билан қуриш керак. 2020 йилги финалда биз уларни ютганимизда таркибда Неймар ва Мбаппе бор эди, кейин Месси қўшилди. Номлар жиҳатдан бу даҳшатли жамоа эди, лекин улар ҳозиргидек яхлит бир бутун бўлиб ишламасди.

— «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфийнинг мухлислар томонидан иссиқ кутиб олиниши ҳақида нима дейсиз?

— Носир учун хурсандман. Мухлислар ундан миннатдор бўлишлари керак. Қатар инвестициялари келгунига қадар «ПСЖ» ким эди? Эсимда, 2020 йилги финалдаги мағлубиятдан сўнг Носирнинг кайфияти жуда ёмон эди. Ўшанда унга: «Сабрли бўлишинг керак, футболда ҳеч нарса осонликча берилмайди. Фақат пул эмас, кийиниш хонасида ғолиблик руҳи бўлиши керак», дегандим. Улар яна ярим финалда эканлиги тасодиф эмас.

— Аммо клуб таркиб учун жуда катта маблағ сарфлади-ку?

— Неймар, Мбаппе ва Мессини сотиб олиб, «ПСЖ» Европанинг йирик клубларига трансфер ва маошлар борасида катта босим ўтказди. Ҳозир бу уч футболчи ҳам Парижда эмас, натижада клубнинг молиявий ҳолати анча яхшиланди. Энрике эса жамоага мутлақо бошқача руҳ олиб кирди. Илгари одамлар «ПСЖ»га пул учун боришарди, ҳозир эса бу Европанинг энг яхши уч клубидан бири бўлгани учун боришмоқда. Буни тан олиш керак, деди Румменигге.

Киритилди: 21:36, 27.04.2026.
Ўқилди: 765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик