Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Суперлига. Мураббий алмашиши «Машъал»га ёрдам бермади: «Бухоро» кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган учрашувда «Бухоро» сафарда «Машъал» меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш этди. 17-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Кейинроқ Владимир Родич ва Ника Качавара ҳам яхши имкониятларга эга бўлишди, аммо ҳисоб очилмади.

42-дақиқада Качаваранинг бош билан йўллаган хавфли зарбасини ҳам мезбонлар посбони бартараф этди. Шу тариқа биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам «Бухоро» фаолроқ ҳаракат қилди. 51-дақиқада Умиджон Ҳамроев жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 66-дақиқада эса «Машъал» футболчиси Рашид Абубакар қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Бироқ орадан кўп ўтмай меҳмонлар ҳам бир футболчисидан айрилди. 75-дақиқада огоҳлантирилган Асадбек Жўрабоев 76-дақиқада қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.

Учрашув тақдирини 86-дақиқа ҳал қилди. Захирадан майдонга тушган Шерзод Эсанов аниқ зарба билан ҳисобни очди ва жамоасига муҳим уч очко келтирди — 0:1.

Қўшимча дақиқаларда ҳам «Бухоро» устунликни сақлаб қолди ва финал ҳуштаги меҳмонлар ғалабасини қайд этди.

Ушбу ғалабадан кейин "Бухоро" ўз очколарини 17 тага етказиб, жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди. "Машъал" эса жорий мавсумда ҳали очкони қўлга киритмади: 10 ўйин ва 10 мағлубият.

Ўзбекистон Суперлигаси, 10-тур
27 апрель 2026 йил
«Машъал» — «Бухоро» 0:1
Гол: Шерзод Эсанов, 86 (0:1).
Четлатишлар: Рашид Абубакар, 66 («Машъал»), Асадбек Жўрабоев, 76 («Бухоро»).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:05, 27.04.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик