Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқаларда гол уриб, камбэк эвазига «Локомотив»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган учрашувда Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. «Локомотив» бир неча хавфли вазиятлар яратди, хусусан, 25-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг чиройли пасидан кейин Йован Нишич устунни нишонга олди, қайтган тўпга Билол Тўплиев зарба берди, аммо дарвозабон сэйв амалга оширди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 53-дақиқада Муҳаммадали Реимовнинг ажойиб узатмасидан кейин Сардор Мирзаев гол уриб, «Локомотив»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

72-дақиқада эса Авазбек Ўлмасалиев ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг асосий вақти якунига яқин, 90+1-дақиқада Нодир Абдураззоқов гол уриб, ОКМКга муҳим ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, «Локомотив» яхши ўйин намойиш этган бўлса-да, сўнгги дақиқаларда очко йўқотди. ОКМК эса ушбу ғалаба эвазига ўз очколарини 15 тага етказиб, жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олди. "Локомотив" эса 14 очко билан 7-ўринга тушди.

Суперлига, 10-тур
27 апрель, якшанба
ОКМК — «Локомотив» 2:1
Голлар: Сардор Мирзаев, 53 (0:1), Авазбек Ўлмасалиев, 72 (1:1), Нодир Абдураззоқов, 90 (2:1).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:14, 27.04.2026.
Ўқилди: 374 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик