Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Лингард: «Бруну ушбу мавсумдаги ўйинлари билан «Олтин тўп»га 100 фоиз даъвогар»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жамоа сардори Бруну Фернандешнинг жорий мавсумдаги ўйинини юқори баҳолади.

«У доим мени «Юнайтед»да энг яхши ҳолатимда кўришни истарди. У ҳар доим ёрдам сўраб мурожаат қилишим мумкин бўлган инсон эди», — деди ҳозирда «Коринтианс» шарафини ҳимоя қилаётган Лингард.

Шунингдек, Жесси Поль Погбанинг «Агар Бруну «Манчестер Сити» каби жамоада ўйнаганида, «Олтин тўп»га даъвогарлик қила оларди», деган сўзларига муносабат билдирди. Унинг фикрича, Фернандеш ҳар қандай ҳолатда ҳам даъвогарлар қаторида бўлиши керак.

«100 фоиз қўшиламан. Унинг бу мавсумда «Манчестер Юнайтед»даги иштироки ажойиб бўлди. У даъвогарлар рўйхатида бўлиши шарт», — дея таъкидлади Лингард.

Маълумот учун, Бруну АПЛнинг 30 та ўйинида 8 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:42, 27.04.2026.
Ўқилди: 267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик