Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Мирко Еличич: «Икки голни стандартдан кейин қўйиб юбориш эса ёқимсиз»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 10-тури доирасида бўлиб ўтган ОКМКга қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Яхши ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам очиқ ва охиригача ўйнашга ҳаракат қилди. Ҳимояда ётиб олмай, ҳужумни ўйлайдиган жамоаларнинг борлиги ҳам ёқимли. Икки голни стандартдан кейин қўйиб юбориш эса ёқимсиз. Бироқ бу ўйинимиз билан яна бир голга лойиқ эдик, лекин бугун ундай бўлмади.

— Бугун «Локомотив» уч марказий ҳимоячи билан ўйнади. Бироқ голлар стандартлардан кейин ўтказиб юборилди. Анзур Исмоилов, Александр Шушняр ва Олександр Кучеренкони кўряпмиз, бўйи узун яхши ҳимоячилар экан. Лекин бу голларнинг сабаби нимада? Тиғиз тақвимми ёки эътиборсизлик?

— Стандартлар бўйича ишлаш қийин. Барчасини микровазиятлар ҳал қилади. Тўп сониянинг учдан бирида етиб келади ва тезда қарор чиқариш қийин. ОКМК эса стандартлардан яхши узатмалар амалга оширмоқда ва бу ишни улар анчадан бери тўғри қилиб келишмоқда. Бизда эса... Бизникилар ҳам вазиятларни бартараф қилишлари керак. Таркибимизда 4-5 нафар бўйи узун футболчилар бор. Бундай узатмалардан 100 тасини амалга оширсангиз ҳам қайтаришлари мумкин, аммо бугун голлар урилди. Бундай голларни қўйиб юборганимиз афсусланарли. Таҳлил қилиб чиқамиз ва нималарни ўзгартириш кераклигини кўриб чиқамиз.

— Қўл остингиздаги «Локомотив» ОКМКга жуда ўхшаш. Энг яхши статистикаларга назар ташласак, «Локо» ва ОКМК ёнма-ён ўринларда боришмоқда. Жамоа ҳар бир ўйинда жуда кўп вазиятлар яратяпти. Лекин гол уришда қийналмоқда, худди ОКМК каби. 10 та вазият яратиб, битта гол ургандан нима фойда?

— Сиз ТТЙМИ стадионида бўлганмисиз? Бу стадионни кўрганингизда, бундай демаган бўлардингиз. У стадионда футбол ўйнаб бўлмайди. Майдон жуда ёмон ҳолатда. Бу стадионда машғулот олиб борилса, тезкор қарши ҳужумлар, битта паслар орқали чиқиб кетишларни ишлаб бўлмайди. Баъзида тўпнинг қандай сакрашини ҳам билиб бўлмай қолади. Бу эса тезликнинг йўқолишига олиб келади. Ўз стадионимиз ҳали очилганича йўқ. Бунгача ҳеч нимани ўзгартира олмаймиз. Бу иш бўлганидан кейин эса балки яхшиланиш бўлиб қолиши мумкин.

— Аксинча, ёмон майдонда шуғулланса, яхши майдондаги ўйин янада яхшироқ бўлади, дейишарди.

— Авваллари, африкаликлар бу ерларга келиб, голлар урганда шунақа эди. Ҳозир барчасига юқори даражада тайёрланиш керак. Замонавий футбол ўзгарди, техник ва тезлик томонлама анчагина ўсди. Футболчида тўпни қабул қилиб олиб, қарор чиқариши учун вақт камайди. Агар машғулотларда буни амалга оширишнинг иложи бўлмаётган бўлса, ўйинда ҳам бу иш қийинлашади.

— «Локомотив» яхши ўйнаб, мағлуб бўлган ўйинларида жамоанинг ўйинидан қониққанингизни айтдингиз. Бугун ҳам жамоанинг ўйинидан мамнун бўлсангиз керак.

— Тўғриси, ушбу мавсумда ҳали мен мамнун бўлмаган ўйин бўлмади. Йигитлар ўзларини кўрсатишмоқда. Бу жамоа ҳали янги. Шундай бўлса ҳам улар бир-бири билан аҳил. Биргаликда нималар қилишлари кераклигини билишади. Гарчи мағлуб бўлган бўлсак-да, бу йигитлар мағлубиятга лойиқ эмаслигини айта оламан. Бу футбол, демак барчаси шундай бўлиши керак экан.

— Деярли бир ой ичида жамоалар 7 ўйин ўтказди. Кейин эса кубок баҳслари старт олади. Бунда бошқа футболчилар ҳам синовдан ўтказиладими?

— Яхши, бунда бир ҳафта вақт бўлар экан. Сўнгги ҳафтани машғулотлар эмас, кўрсатмалар билан ўтказдик. Менимча, кубокнинг охиригача ҳам шундай бўлади. Бизда кубок учун кучга тўла футболчилар бор. Бироқ улар бизга айни дамда керакли бўлган сифатларни бера олишмаяпти. Балки бу ўйин амалиёти билан боғлиқдир. Бу кубок ўйинлари билан яхшиланиб кетиши ҳам мумкин.

— Суҳроб Нуруллоев қачон сафга қайтади?

— У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Лекин даволаниш жараёнини охиригача кутишимиз керак. Кейинги ўйинга у тайёр бўлади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:51, 28.04.2026.
Ўқилди: 180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик