Кириш Регистрация

Дайо Упамекано «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Дайо Упамекано жамоа билан шартномасини узайтиришдан олдин «ПСЖ»га ўтиш вариантини кўриб чиққан-чиқмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Йўқ, мен ҳозир дунёнинг энг яхши клубларидан бири — «Бавария»даман. Бу ерда ўзимни тўлиқ бахтли ҳис қиляпман», — дея француз ҳимоячисининг сўзларини келтиради Bayern & Germany нашри.

Эслатиб ўтамиз, Упамекано 2021 йилдан буён Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 27 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди. Аввалроқ футболчи клуб билан амалдаги келишувини узайтирган эди.

Киритилди: 11:51, 28.04.2026.
Ўқилди: 347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик