Кириш Регистрация

Ямал, Левандовски ва Шесни иштирокидаги хайрия акциясида 59 млн евродан ортиқ маблағ йиғилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» юлдузлари Ламин Ямаль, Роберт Левандовски ва Войчех Шесни польшалик блогерга саратон билан касалланган болалар учун рекорд даражадаги маблағ йиғишда ёрдам беришди.

Latwogang лақаби билан танилган 23 ёшли ютубер Петр Ханке Варшавадаги хонадонидан туриб «Cancer Fighters Foundation» (CFF) фонди учун тўққиз кунлик узлуксиз жонли эфир намойиш этди. Ушбу улкан хайрия марафонида «Барса» футболчилари билан бирга «Coldplay» гуруҳи вокалисти Крис Мартин ҳам иштирок этди.

Хусусан, Ламин Ямал дарвозабон Шеснининг видеосида пайдо бўлиб, йиғимни қўллаб-қувватлаган бўлса, Роберт Левандовски ўзининг TikTok саҳифасида махсус қўшиққа рақсга тушиб, акцияга эътибор қаратди. Маълумотларга кўра, эфирни бир вақтнинг ўзида 1,4 миллион киши томоша қилган.

Йиғилган 59 миллион евродан ортиқ маблағ дунё рекордини янгилади. Бунгача бўлган энг йирик кўрсаткич ўтган йили франциялик стримерлар томонидан қайд этилган бўлиб, улар 16,1 миллион евро тўплашган эди.

Киритилди: 12:12, 28.04.2026.
Ўқилди: 943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик