Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

«Манчестер Сити» АПЛдан ёрдам сўрамоқда

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётган «Манчестер Сити» мавсумнинг ҳал қилувчи палласидаги иккита ўйин санасини кўчириш борасида лига раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Хосеп Гвардиола жамоасининг 17 майга белгиланган «Борнмут»га қарши сафар ўйини бошқа муддатга кўчирилиши аниқ. Сабаби, «шаҳарликлар» Англия Кубоги финалига йўл олишган ва ушбу баҳс «Борнмут» билан ўйиндан бор-йўғи 24 соат олдин бўлиб ўтиши керак эди. Шунингдек, март ойида қолдирилган «Кристал Пэлас»га қарши уй учрашувининг санаси ҳам ҳалигача тасдиқланмаган.

Таклиф этилаётган сценарийлардан бирига кўра, «Сити» 13 майда «Пэлас» билан, 19 майда эса «Борнмут» билан ўйнаши мумкин. Бундай ҳолатда жамоа мавсум якунида етти кун ичида учта муҳим учрашувда (жумладан, 16 майдаги «Челси»га қарши Кубок финалида) майдонга тушишига тўғри келади. «Арсенал» эса 22 йил деганда илк чемпионликни қўлга киритиш илинжида рақибининг ушбу «тиғиз» тақвимидаги натижаларини диққат билан кузатмоқда.

Айни дамда «Арсенал» 34 ўйиндан сўнг 73 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Битта захира ўйини бор «Манчестер Сити» 70 очко билан иккинчи, «Манчестер Юнайтед» эса 61 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 12:55, 28.04.2026.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик