Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Далич Лука Модрични қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси мураббийи Лука Модричнинг муваффақиятли операция қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, футболчи А Серия 34-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйинда (0:0) чап ёноқ суяги синиши жароҳатини олган эди. Терма жамоа тиббий штаби зудлик билан Милан клуби тиббиёт департаменти, футболчининг ўзи ва клуб мураббийлар штаби билан доимий алоқа ўрнатди.

«Мен Лука билан гаплашдим ва унга операция муваффақиятли ўтишини, шунингдек, тезроқ соғайиб кетишини тиладим. Ишончим комилми, у Жаҳон чемпионатига тайёр бўлиш учун қўлидан келган барча ишни қилади ва биз уни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Тикланиш жараёни режадагидек ўтишига ва Лука жамоа сардори сифатида шу ёзда навбатдаги йирик турнирда бизни ўз ортидан бошлашига ишонаман», — дея бош мураббий Златко Даличнинг сўзларини келтирмоқда Хорватия терма жамоасининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси.

Хорватия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида «L» гуруҳида Англия, Гана ва Панама терма жамоалари билан кураш олиб боради. Турнир 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:42, 28.04.2026.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик