Кириш Регистрация

«Комо» раҳбарияти Фабрегас кейинги мавсумда ҳам клубда қолишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Комо» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Сеск Фабрегас кейинги мавсумда ҳам ўз лавозимида ишлашда давом этишига тўла ишонмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, мутахассиснинг ўзи ҳам ҳозирги ҳолатидан мамнун ва клубда қолишни истайди.

Сеск Фабрегас 2024 йилнинг ёзидан бери «Комо»ни бошқариб келмоқда. Италия чемпионатининг 34 туридан сўнг жамоа 61 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 17 та ғалаба, 10 та дуранг ва 7 та мағлубият мавжуд.

Италия Кубогида эса «Комо» ярим финалгача етиб борди ва у ерда «Интер»га имкониятни бой берди (0:0, 2:3). Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 20:34, 28.04.2026.
Ўқилди: 964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик