Кириш Регистрация

Суперлига. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолган ҳолда "Пахтакор"дан очко тортиб олди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 10-туридан ўрин олган марказий учрашувда "Пахтакор" "Насаф" билан дуранг ўйнади - 2:2.

42-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов чиройли голи билан ҳисобни очди.

56-дақиқада Сардор Баҳромов қаршиликларнинг илк жавоб голини киритди.

90-дақиқада Қувонч Хушвақтов жарима майдони ичида "Пахтакор" футболчисининг юзига зарба бергани учун қизил карточка олди ва пенальти белгиланди. Ундан Фламарион унумли фойдаланди.

"Аждарлар" кейинги ҳужумдаёқ мувозанатни тиклади. Бобур Абдихолиқов Санжар Қувватовнинг устидан тўпни ташлаб қўйди.

Бу дурангдан сўнг "Пахтакор" 25 очко билан пешқадам бўлиб олди. "Насаф" 13 очко билан 9-поғонада.

«ПАХТАКОР» — «НАСАФ» — 2:2

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов 42’ (1:0), Сардорбек Баҳромов 56’ (1:1), Фламарион 90+2’ — пенальти (2:1), Бобир Абдихолиқов 90+3’ (2:2).

«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Заид Таҳсин (Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 78), Ҳожиакбар Алижонов, Акмал Мозговой, Достонбек Ҳамдамов (Ойбек Бозоров, 67), Башар Ресан (Ҳожимат Эркинов, 60), Абдурауф Бўриев (Иброҳим Ибрагимов, 60), Сардор Собирхўжаев, Шерзод Насруллаев (Дилшод Саитов, 67), Фламарион, Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: Владимир Назаров, Шаҳзод Азмиддинов, Рустам Турдимуродов, Пётр Пажишек.

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сардорбек Баҳромов, Зафармурод Абдирахматов, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов (Дилшод Муртазаев, 80), Ойбек Рустамов, Муродбек Раҳматов (Диёр Абдуназаров, 46), Яшнарбек Бердираҳмонов (Юсуф Отубанжо, 46), Қувончбек Хушвақтов, Умар Эшмуродов.

Захира: Самандар Муратбаев, Акрамжон Комилов, Баҳодир Халилов, Зафар Саъдуллаев, Давронбек Усмонов, Кингсли Сокари.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев (32), Қувончбек Хушвақтов (45+2), Бобир Абдихолиқов (90+4).

Четлатиш: Қувончбек Хушвақтов (90, иккинчи сариқ).

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

VAR: Аскер Нажафалиев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

Комиссар: Маъмур Султонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:10, 28.04.2026.
Ўқилди: 1395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик