Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Анвар Ғофуров: «Айрим футболчилар ўйинга 100 фоиз тайёр эмаслиги сезилди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 10-тури доирасида кечган «Сўғдиёна» – «Сурхон» (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Ғофуров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мутахассис йирик мағлубият сабаблари ва жамоадаги ҳолат ҳақида тўхталиб ўтди.

Мағлубият ва тайёргарлик ҳақида

Анвар Ғофуров рақибни ғалаба билан табриклар экан, ўз шогирдларининг жисмоний ва руҳий ҳолатига шубҳа билдирди.

«Айрим футболчилар баҳсга 100 фоиз тайёр эмасдек туюлди ва бу ўйинда ҳам яққол сезилди. Шундай бўлса-да, мукаммал даражага чиқиш учун жамоа сифатида ҳали кўп ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди. Бугун футболчилар ўйинга тўлиқ киришиб кета олишмади. Лекин бу футбол — ҳар доим ҳам ғалаба қозониб бўлмайди, пасайиш ва юксалишлар табиий ҳолат», — дейди Ғофуров.

Тиғиз тақвим ва ротация

Мураббий ўйинларнинг зичлиги таркибдаги ўзгаришларга имкон бераётганини, бироқ бундан ҳамма ҳам унумли фойдалана олмаётганини таъкидлади.

«Ҳозирча вақт бироз тиғиз, тақвим зич. Бироқ бунинг ижобий жиҳати ҳам бор — ўйинлар кўплиги сабабли ротация қиляпмиз ва деярли барча футболчиларга имконият берилмоқда. Аммо бу имкониятдан ким қандай фойдаланаётгани — бу алоҳида масала».

Масъулият ва келажакдаги режалар

Шунингдек, мутахассис мағлубият учун жавобгарликдан қочмаслигини ва жамоада ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонишини билдирди.

«Шахсан ўзим ҳам масъулиятни ҳис қиламан — балки айрим хатоларга йўл қўйгандирман. Энг муҳими, биз бир жамоа бўлиб ишлашда давом этишимиз керак. Ишонаманки, вақт ўтиши билан жамоамиз янада яхшиланади ва ижобий ўзгаришлар бўлади», — дея хулоса қилди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, «Сурхон» ушбу мағлубиятдан сўнг 11 очко билан турнир жадвалида 12-ўринда қолмоқда. Термизликлар навбатдаги турда ўз уйларида мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қилишади.

Киритилди: 23:21, 28.04.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик