Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«ПСЖ» юлдузи ЕЧЛнинг энг муҳим палласида порламоқда

Баҳо:
+ | -

Усмон Дембеле Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги «Бавария»га қарши ўйинда (5:4) учта голли ҳаракатни амалга оширди.

«ПСЖ» вингери 33-дақиқада Жоау Невешга голли узатмани етказиб берди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Дембеле пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, 58-дақиқада ўйиндан гол уришга муваффақ бўлди.

Қайд этиш жоизки, Дембеле кетма-кет иккинчи Чемпионлар Лигаси ўйинида дубль қайд этди — бундан аввал Усман 1/4 финал жавоб учрашувида «Ливерпуль» дарвозасига иккита тўп киритган эди. Турнирнинг жорий мавсумида француз ҳисобида 6 та гол ва 2 та ассист мавжуд.

Умумий ҳисобда Дембеле ушбу мавсумда «ПСЖ» сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 02:24, 29.04.2026.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик