Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

«Бавария» 31 йиллик антирекордни янгилади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида «ПСЖ»га имкониятни бой берди (4:5). Opta нашрининг хабар беришича, Мюнхен жамоаси 1995 йилнинг апрелидан буён илк бор еврокубокларда ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди.

Охирги марта бундай ҳолат 1994/95 йилги мавсумда, Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги «Аякс»га қарши сафар ўйинида кузатилган эди — ўшанда немислар 2:5 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Бундан ташқари, «Пари Сен-Жермен» 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасининг 4 та ўйинида камида 5 тадан гол уришга муваффақ бўлди — бу турнирнинг жорий мавсумидаги бошқа ҳар қандай жамоа кўрсаткичидан юқоридир.

«ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги ярим финал жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг, 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби финалга йўл олади ва у ерда «Атлетико» ҳамда «Арсенал» қарама-қаршилиги ғолиби билан бош соврин учун курашади.

Киритилди: 02:35, 29.04.2026.
Ўқилди: 1516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик