Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

Кейн ЕЧЛда рекорд серия қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган илк ўйинда гол уриб, инглиз футболчилари ўртасида янги рекорд ўрнатди. Сешанба куни Парижда бўлиб ўтган учрашув мюнхенликларнинг 4:5 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Кейн ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди — у 17-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. Шу тариқа, ҳужумчи кетма-кет олтита Чемпионлар Лигаси баҳсида гол уришга муваффақ бўлди. Squawka нашрининг хабар беришича, бу турнир тарихидаги барча инглиз футболчилари ичида рекорд серия ҳисобланади.

32 ёшли футболчи «Ливерпуль»нинг афсонавий собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард томонидан 2008 йилда ўрнатилган натижани янгилади. Харри Кейн энг нуфузли еврокубокнинг жорий мавсумидаги тўпурарлар рўйхатида 13 та гол билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва фақат Килиан Мбаппедан (15 та гол) ортда қолмоқда.

Киритилди: 09:37, 29.04.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик