«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг талабчанлиги ҳақида гапириб берди. Сешанба куни парижликлар ўз майдонларида Чемпионлар Лигаси дастлабки ярим финалида «Бавария»ни мағлуб этишди (5:4). Қарама-қаршилик тақдири келаси чоршанба куни Мюнхенда ҳал бўлади.
«Агар сен прессинг қилмасанг, ҳимояга ёрдам бермасанг — Энрике сени захира ўриндиғига ўтқизиб қўяди», — деди Дембеле ўйиндан сўнг CBS телеканалига берган интервьюсида.
Айнан «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби «Бавария» билан баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Дембеле Жоау Невешга голли узатма берди, биринчи бўлим охирида эса ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди. 58-дақиқада эса Усмон жамоасининг охирги, бешинчи голини урди.













