Хабарингиз бор, бир неча кунлардан сўнг Жидда шаҳрида U-17 Осиё кубоги мусобақаси старт олади. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 6 май санасида ўтказиши белгиланган эди. Бироқ КХДР мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлгач, жамоамиз биринчи ўйинини 10 май куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.
Мазкур ҳолатда футболчиларга ўйин амалиётини бериш ва мусобақага муносиб тайёргарликни давом эттириш мақсадида 29 апрель куни Яманга қарши назорат ўйини ўтказилишига эришилди.













