Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Аргентина терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Аргентина терма жамоаси аъзоси Нико Гонсалес 28 апрель куни ўтказилган машғулот вақтида жароҳат олди. Бу ҳақда Tribuna нашри хабар бермоқда.

Ярим ҳимоячи ноқулайлик сезганидан сўнг машғулотни тўхтатишга мажбур бўлган, дастлабки тиббий кўриклар эса мушакларда муаммо борлигини тасдиқлади.

Тикланиш даври 3 ҳафтадан 4 ҳафтагача давом этиши кутилмоқда, бу эса Гонсалеснинг бир қатор муҳим ўйинларни, жумладан, Чемпионлар лигаси баҳсларини ўтказиб юборишини англатади. Реабилитация жараёни қандай кечишига қараб, Нико мавсум якунига қадар майдонга қайтиши мумкин, бироқ «матрасчилар» тиббий штаби ва футболчининг ўзи кейинчалик асоратлар келиб чиқмаслиги учун эҳтиёткорлик чораларини кўриши эҳтимолдан холи эмас.

Киритилди: 13:18, 29.04.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик