Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсуми ярим финали биринчи ўйинида «Арсенал»га қарши баҳсда (1:1) белгиланган баҳсли пенальти эпизодига изоҳ берди.
Учрашувнинг биринчи бўлими охирида ҳакам «Атлетико» дарвозасига пенальти белгилади ва уни швециялик ҳужумчи Виктор Дьёкереш аниқ бажарди.
«Чемпионлар лигаси ярим финалида пенальти 100 фоизлик бўлиши керак. Биринчи бўлимдаги Ганцко ва Дьёкереш билан боғлиқ вазиятларда контакт менга жуда кичикдек туюлди — 11 метрлик белгиламаслик ҳам мумкин эди.
Орқадан туртиш бўлди ва ўйинчи гўё шу шуни кутаётгандек йиқилди», — деди Симеоне AS нашрига.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 5 май куни Лондондаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади.













