«Барселона» вингери Рафинья Диас келаётган ёзда саховатли таклифлар олиши мумкин. Бразилиялик футболчи Саудия Арабистони клублари эътиборини тортди – улар ўта манфаатли шартлар таклиф қилишга тайёр. Бироқ, Mundo Deportivo нашри берган маълумотларга кўра, айни дамда 29 ёшли футболчи ўзини тўлиқ «Барса»га бағишлаган ва ҳеч қаерга кетиш ниятида эмас. «Кўк-анорранглилар» раҳбарияти ҳам муҳим футболчисини сотиш фикридан йироқ.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Рафинья Диаснинг бозор қиймати 80 млн еврони ташкил этади, унинг Каталония гранди билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













