Франциянинг «ПСЖ» ва Германиянинг «Бавария» жамоалари ўртасидаги учрашув бразилиялик Маркиньос учун Чемпионлар лигасидаги 120-ўйин бўлди. Ушбу кўрсаткич бўйича у бразил футболи рекорди соҳиби — Роберто Карлосга етиб олди. Агар Маркиньос кейинги ҳафтада бўлиб ўтадиган жавоб ярим финал баҳсида майдонга тушса, бразилиялик футболчилар орасида турнирнинг янги рекордчисига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи аллақачон «ПСЖ»нинг ажралмас қисмига айланган — у 2013 йилдан буён клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2020 йилда у Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган, бироқ ўшанда «ПСЖ» айнан Мюнхеннинг «Бавария»сига мағлуб бўлган эди. Аммо ўтган йили Маркиньос жамоадошлари билан бирга, барибир, орзу қилинган совринни қўлга киритди.













