Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бастони ўрнига "арзонроқ" вариант: "Барселона" бразилиялик ҳимоячи трансферини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бетис» клуби марказий ҳимоячиси Натан фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Журналист Рохер Тореллонинг хабар беришича, 25 ёшли бразилиялик футболчининг хизматлари Каталония грандига таклиф қилинган.

Тахминларга кўра, ушбу трансфер «кўк-анорранглилар»га тахминан 30 миллион еврога тушиши мумкин. Қайд этилишича, «Барселона» учун асосий нишон ҳамон «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони бўлиб қолмоқда. Бироқ Натаннинг номзоди италиялик юлдузга нисбатан анча арзон муқобил вариант сифатида кўриб чиқила бошланган.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Натан «Бетис» либосида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 10:09, 30.04.2026.
Ўқилди: 1135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик