Италия футболи афсонаси, 1982 йилги жаҳон чемпиони Антонио Кабрини замонавий футболдаги ҳимояланиш даражасини кескин танқид остига олди.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «Ювентус» собиқ аъзосини Чемпионлар лигаси яримфинали доирасидаги «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги баҳс (5:4) натижаси шундай хулосага келишга мажбур қилган.
«Агар ўйин 5:4 ҳисобида якунланса, демак, ҳар икки жамоа жуда кўп хатоларга йўл қўйган. Менинг давримда 90 дақиқа ичида тўққизта гол кўриш имкони деярли йўқ эди. Ҳимоячиларни ҳимояланишга қайта ўқитиш вақти келди! Биз иккита жаҳон чемионатида айнан мудофаадаги фидокорона ўйинимиз эвазига зафар қучганмиз», — дея таъкидлади олти карра Италия чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб учрашуви 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Финалнинг иккинчи йўлланмаси учун эса «Атлетико» ва «Арсенал» жамоалари кураш олиб бормоқда (биринчи ўйин — 1:1).













