Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Крооснинг шахсан ўзи Юрген Клоппни «Реал»га олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг янги бош мураббийини танлаш жараёнида муҳим рол ўйнаши мумкин. «Қаймоқранглилар» раҳбарияти айни дамда Альваро Арбелоанинг ўрнини босиш учун асосий номзод сифатида Юрген Клоппни кўрмоқда.

Асосий муаммо шундаки, «Ливерпуль»нинг собиқ устози 2024 йилда мураббийлик фаолиятини тўхтатган ва ҳозирда «Red Bull» тизимида фаолият юритмоқда. Журналистлар Хоакин Марото ва Рамон Альвареснинг хабар беришича, Тони Кроос Клоппни «Реал» таклифини қабул қилишга кўндиришга уринмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, агар Клопп мураббийликка қайтишга рози бўлса, бу фақат «Реал» учун содир бўлиши мумкин. Тони Кроос мураббийнинг қарори ижобий эканини билган заҳоти, Мадрид клуби расмий музокараларни бошлайди.

Тони Крооснинг ўзига келсак, унинг тақдири аллақачон ҳал бўлган: ЕЧЛнинг олти карра ғолиби мавсум якунланиши билан «Реал» структурасида раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллайди. Бу ҳақда Ла Лига баҳслари якунига етгач, расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 12:45, 30.04.2026.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик