Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Эллиот Андерсон «МЮ»га қимматга тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ноттингем Форест» клуби ўз ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиш бўйича молиявий талабларини эълон қилди. Журналист Роб Доусоннинг хабар беришича, «лесниклар» 23 ёшли футболчи учун тахминан 120 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда.

Клуб раҳбарияти бу нархни бир неча омиллар билан асосламоқда. Биринчидан, Андерсоннинг Англия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки ва жамоадаги муҳим ўрни инобатга олинган. Иккинчидан, унинг «Ноттингем» билан 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилувчи узоқ муддатли шартномаси борлиги нархнинг юқори бўлишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, «ўрмончилар» ушбу баҳони белгилашда 2023 йилда Мойсес Кайседонинг «Брайтон»дан «Челси»га 115 миллион фунт эвазига амалга ошган трансферини андоза сифатида олишган.

Маълумот ўрнида, Эллиот Андерсон 2024 йилда «Ньюкасл»дан 41 миллион евро эвазига «Ноттингем Форест»га ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:17, 30.04.2026.
Ўқилди: 641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик