Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Инфантино атрофидаги гап-сўзларга ойдинлик киритилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА Ванкувердаги конгресс пайтида Жанни Инфантино учун полиция томонидан кучайтирилган кузатув сўралгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

ФИФАнинг йиллик конгресси 30 апрель куни бўлиб ўтади. Аввалроқ, ташкилот Инфантино учун тўртинчи даражали тўлиқ автомобиллар кортежини сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундай хавфсизлик даражаси светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан ҳаракатланиш ва бошқа транспорт воситаларини блоклаш имконини беради. Маълум қилинишича, Ванкувер полицияси ушбу сўровни рад этган. Таъкидлаш жоизки, бу каби кузатув одатда АҚШ президентларининг Канадага ташрифи чоғида тақдим этилади.

«ФИФА ташкилот президенти учун махсус полиция кортежини сўрамаган. ФИФА президенти ўзининг 76-ФИФА конгрессидаги ҳаракатланиши ва хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ҳеч қандай сўровдан хабардор бўлмаган ва уларга алоқаси йўқ.

Бу каби тадбирларни ўтказиш бўйича аввалги келишувларга мувофиқ, маҳаллий ташкилотчи сифатида "FWC26 Canada" барча делегатлар, меҳмонлар ва манфаатдор томонларни қўллаб-қувватлашни сўраб расмий идораларга мурожаат қилган.

ФИФА президентнинг транспорти ва хавфсизлигига оид протоколларни шарҳламайди ва Ванкувер ҳуқуқ-тартибот идораларига шу ҳафта давомидаги доимий кўмаги учун миннатдорчилик билдиради», — дейилади ФИФА баёнотида.

Киритилди: 13:42, 30.04.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик