Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Маунт Кэррик унга қандай ёрдам бергани ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт «қизил иблислар» бош мураббийи Майкл Кэррик билан бўлган суҳбат ҳақида сўзлаб берди.

«Бошида менга қийин бўлди, чунки Майкл келган вақтда мен жароҳат олиб, бир нечта ўйинларни ўтказиб юбордим. Аммо у менга нисбатан жуда яхши муносабатда бўлди ва шундай деди: «Сенинг қайтишингни хоҳлайман, сен жамоанинг муҳим қисмисан ва йигитлар билан бирга бўлганингда, жамоага катта таъсир ўтказасан». Шунинг учун мен гуруҳдаги ўз ўрнимни биламан. Йигитлар сафига қайтиш, руҳан майдонга тушишга ва ўйин тақдирига таъсир қилишга тайёр бўлиш — мен учун жуда муҳим», — деди Маунт The Athletic нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Мэйсон Маунт «Манчестер Юнайтед» сафида барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:22, 30.04.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик